Рус ватандошлигини олган Депардьега таклиф ёғилмоқда


  • 10 Январь, 2013
  • 1127

Россиянинг Сибир диёридаги Тюмен шаҳри театри актёр Жерар Депардьега иш таклиф қилди.
Театр интернет сайтида эълон қилган хабарида “Рус ватандоши буюк актёр Жерар Депардьенинг март ойидан бошлаб, бирга фаолият олиб боришини” хоҳлаб, узоқ муддатли шартнома таклиф қилди.
Хабарномада Депардьега ҳар ойда 400 Евро маош ва мукофот пули берилиши билдирилди.
Шартнома муддатини маълум қилмаган театр актёрга уйни ижарага беришини ҳам таъкидлади.
Россиянинг Мордовия автоном республикаси эса Депардьедан Россияда 2018 йил ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида автоном республиканинг маданият элчиси бўлишини илтимос қилди.


Бошқа мақолалар