iPhone тақиқланади!


  • 11 Декабрь, 2013
  • 1191

Россияда “iPhone” тақиқланиши ва янги рус смартфони “Yotaphone”га ўтишни таъминлаш учун ҳаракат бошланди.

АҚШ президенти Барак Обама хавфсизлик хизмати “iPhone” смартфонидан фойдаланишга рухсат бермаётганини тан олгани овоза бўлиши билан рус депутатлари ва хавфсизлик ташкилотлари ва юқори лавозимли амалдорлар ҳам хорижий смартфонлардан фойдаланмаслик учун ҳаракат бошлашди. Бу борада бир қонун чиқариш ниятида бўлган депутатлар Думада ушбу масалани кун тартибига қўйишди. “Известия” газетасининг хабарига кўра, информацион жамиятни ривожлантириш федерация кенгаши комиссияси хорижий смартфонлар воситасида хабар алмашинуви масаласини кўриб чиқади. Сенатор Руслан Гаттаровнинг айтишича, амалдорларга тегишли хизмат смартфонларининг хавфсизлигини такомиллаштириш учун эксперт ва ҳуқуқшунослардан иборат бир гуруҳ тузилмоқчи. Бу учун аввало ишончли алоқа каналларини ташкил қилиш кераклигини таъкидлаган сенатор “Ишончли бўлган смартфон ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Балки бу янги рус “Yotaphone” смартфони бўлиши мумкин” деди. Газетага интервью берган бошқа бир комиссия аъзоси Вадим Деньгин “Смартфон ишлаб чиқарувчиларига ишончсизлик ҳар доим бўлади. Мен хорижий смартфонлардан осонлик билан воз кечиб, биз учун махсус ишлаб чиқарилган смартфонларга ўта оламан. Бу борада “Yotaphone”дан умидим катта” деди. Куни кеча Россияда сотувга чиқарилган “YotaPhone” Ростехнология директори Сергей Чемезов тарафидан Бош вазир Дмитрий Медведевга ҳадя қилинган эди. Медведев илк рус смартфони ҳақида “Apple безовталаниб қолди” деб ҳазиллашганди.


Бошқа мақолалар