- 2012-05-06
Баъзи бир давлатларда шундай қонунлар бор-ки, бу қонунлар бироз кулгули бўлиб туюлади. Бу қонунлар ҳар қанча ғайритабиий бўлмасин, ҳар лаҳзада кучга кириши ҳам мумкин.
Хаммага маълумки, ПИ 3,1415 га тенг бўлади, лекин Индианада ПИ 4 ни ташкил қилади. (АҚШ)
Бировнинг сигирини соғиш ва ёки уни бўёқ билан бўяш қонунга хилоф. (Австралия)
Жиноий мақсади бор ҳар қандай хайдовчи, шахарга кириш олдидан тўхтаб, телефонда полиця ходимларига бу хақда хабар бериши шарт. (Австралия)
Ота-онасини бой қилиб кўрсатиш қонунга зид. Аммо ота-онасини камбағал қилиб кўрсатиш мумкин, чунки бу камтарликдан дарак беради. (Ҳиндистон)
Йўл-йўл либос кийган эркаклардан нишон сифатида фойдаланиб, пичоқ отишни машқ қилиш мумкин эмас. (АҚШ)
Мушукларга, агар уларнинг орқа габарит чироқлари бўлсагина, югуришларига рухсат берилади. (АҚШ)
Машинасини икки марта йўлда тўхтатиб қолдирган одам, хибсга олиниб, нон – сувга ўтқазилсин. (АҚШ)
Қонунда овчилик лицензиясига эга бўлмай туриб сичқон овлаш қатиъян маън қилинади. (АҚШ)
Кўчада кетаётган шахснинг оёқ кийим боғичлари бойланган бўлиши лозим. Бу қонунни бузган одамга жарима пули уни судга бошлаб келган шахснинг ихтиёри билан белгиланади. (АҚШ)
Турар жойларини ижарага олаётган шахсларга, уй эгаларини тишлаш тақиқланади. (АҚШ)
Полиция ходими, итни тинчитиш учун уни тишлаш ҳуқуқига эга.(АҚШ)
Штатнинг асосий тақиқлари:
сув остида хуштак чалиб бўлмайди;
ресторанда қахва пулини ким тўлашини аниқлаш учун танга ташлаш мумкин эмас;
ухлаб ётган ўт ўчириш ходимларини уйғотиш тақиқланади. (АҚШ,Орегон штати)
Агар хўрозлар қичқирмоқчи бўлишса, улар аҳоли турар жойларидан 300 фут (91,44 метр) узоқлашиши керак, товуқлар эса – 200 фут (60,96 метр) (АҚШ)