- 2016-01-22
Украинада президентлик сайловида натижаларга кўра комик актёр Зеленский 73% овоз билан ғолиб бўлди.
Иккинчи тур сайловда амалдаги президент Петро Порошенко тўплаган овоз 25%ни ташкил этди. Владимир Зеленский биринчи турда 30,24%, Порошенко 15,95% овоз билан иккинчи турга ўтганди. 41 ёшли Зеленский ўлкада севиб томоша қилинадиган “Халқ хизматчиси” номли телесериалда пок, пора олмайдиган президент ролини ўйнаганди.
Машҳур актёр асос солган партия ҳам сериал номи билан айни номда эди.
Ўлкадаги сайлов қонунига кўра, овозларни санаш ишлари якунлангач, кечи билан 1 майгача расмий натижалар эълон қилиниши керак.
Сайловда ғолиб бўлган номзод 31 майгача қасамёд келтириб, президентлик лавозимида иш бошлаши лозим.