Туркия-Исроил элчилари иш бошлади


  • 3 Декабрь, 2016
  • 1089

Туркиянинг Исроилдаги элчиси 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз вазифасини бажаришга киришади. Туркиянинг Исроилдаги элчиси Камол Окем 12 декабрь куни Исроил президенти Реувен Ривлинга ишонч ёрлиқларини топшириб, ўз вазифасини бажаришга киришади. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар олти йиллик танаффусдан сўнг яна тикланмоқда. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.

Исроилнинг Туркиядаги элчиси Эйтан Наэ эса Анқарага 1 декабрь куни етиб келган.

Маълумот учун, Исроил ва Туркия муносабатларининг ёмонлашуви 2010 йилда Ғазо сектори бўйлаб блокадани ёриб ўтишга ҳаракат қилган кемалар карвони исроиллик ҳарбийлар томонидан тўхтатилиб, тинтув қилинганидан кейин юз берган. Рейд натижасида 10 нафар туркиялик ватандош ҳалок бўлган. Натижада ҳар икки мамлакат ўз элчиларини чақириб олди. Элчиларни қайтариш ҳақидаги ўзаро қарор эса 28 июнда исроил-турк муносабатларини тиклаш ҳақида имзоланган келишув пунктларидан бирида белгиланган.


Бошқа мақолалар