- 2020-01-13
Сурияда ўғирлаб кетилганидан бир неча ой ўтиб кеча озод этилган 48 нафар эронликнинг ўз давлатларига қайтганлиги билдирилди.
Эрон расмий хабар агентлиги IRNA 48 нафар кишини олиб келган самолётнинг шом вақтида Теҳрондаги Меҳробод аэропортига қўнганлигини маълум қилди.
Эроннинг Шомдаги элчихонасига кеча топширилган 48 киши аэропортда қариндошлари тарафидан кутиб олинганлиги айтилди.
Сурияга диний зиёратга борганликлари қайд қилинган 48 нафар эронлик 2012 йил 4 августда ўлкаларига қайтиш учун Шом халқаро аэропортига кетаётганларида қуролли кишилар тарафидан ўғирлаб кетилганди.
Эрон ҳукумати, ватандошларининг озод қилинишида берган ёрдамлари сабабли Туркия, Қатар ва Сурияга ташаккурини билдирди.