Қўлбола соати бомба деб қабул қилинган ўқувчи мактабини судга берди


  • 10 Августь, 2016
  • 1177

Мактабга бомба деб қабул қилинган қўлбола соат билан келган ўқувчи Аҳмад Муҳаммад оиласи фарзанди таҳсил олувчи АҚШнинг Техас штатидаги мактаб раҳбариятини судга берди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Ўтган йили Техас полицияси 14 ёшли Аҳмадни мактабига ўзи ясаган қўлбола соатлар билан келгани учун ҳибсга олганди. Унинг ўқитувчиси соатни бомба деб ўйлаган.Судга берилган даъво аризасида мактаб раҳбарияти Аҳмаднинг фуқаролик ҳуқуқларини бузгани айтилган. Маҳаллий ҳукумат ушбу ҳолат юзасидан кейинроқ изоҳ беришини айтган.

Шундан кейин Аҳмаднинг оиласи Қатарга кўчиб ўтган ва у ерда Аҳмад стипендия олган. Аҳмад оиласи билан Қатарга кўчиб ўтгандан кейин Техасдаги Ирвинг шаҳридан 10 млн доллар ва собиқ мактабидан 5 млн доллар товон пули талаб қилган мактуб йўллаган.

Аҳмад билан юз берган бу воқеа оммавий нашрларда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Ўша воқеадан кейин Google ва Facebook идораларига ҳамда Оқ уйга таклиф қилинган ва у ерда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашган.

kun.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар