Хамас Исроилнинг белини букди


  • 18 Июль, 2014
  • 1243

АҚШ собиқ президентларидан Билл Клинтон Хамас Исроилнинг дунёдаги мавқесини туширганлигини айтди.

Ишғол режимидаги хабар агентликларининг берган маълумотига кўра, исроиллик лидерлар билан суҳбатлашган Клинтон Хамас ташкилотининг Исроилнинг дунёдаги мавқесини туширганлигини маълум қилди.

Исроил кучларининг Ғаззодаги позициясининг ва энг сўнгги Ғаззо соҳилида тўртта ёш болани ўлдиришининг маъносиз ва кераксиз эканлигига урөу берган собиқ АҚШ президенти Клинтон Исроилнинг тинч аҳолини нишон қилиб олиб, ўзини бутун дунёга аҳмоқ сифатида намойиш қилганлигини айтди.

Исроил армиясининг 3 яҳудий йигитнинг жасадларини топиши билан бошлаган қонли операцияларида бугунгача 270 киши ҳаётдан кўз юмди, 2000 дан ортиқ фаластинлик эса жароҳат олган. 

Бугун бошланган қуруқлик операциясига биринчи салбий муносабатлар Венесуела ва Чилидан келди. Венесуела ҳукумати Исроил элчисини ўлкадан ҳайдаб юборди. Чили эса, Исроил билан режалаштирилган бутун савдо-сотиқ ишларини тўхтатганини маълум қилди. Яқинда халифалик қуриб мусулмонларни байъат қилишга чақираётган салафий "Ироқ-Шом Ислом давлати" (ИШИД) номли террор гуруҳи Фаластин ҳақида умуман лом-мим демади.


Бошқа мақолалар