- 2015-08-15
Эфиопия ўлка миқёсида ўтказиладиган миллий имтиҳонлар бошланиши сабабли бутун интернет алоқасини узди.
Эфиопия ҳукумати ва ўлканинг сервис таъминотчиси “Ethio Telecom” бу ҳақда изоҳ беришдан қочмоқда. Бунга сабаб имтиҳонлар вақтида “шпаргалка”дан фойдаланишнинг олдини олиш эканлиги тахмин қилинмоқда.
Узилиш оқибатида бутун вилоятлар ва пойтахт Аддис Абебада ҳам мобил ва кабелли интернет тармоғига уланишнинг имкони бўлмаяпти.
Эфиопияда ўтган йил ҳам имтиҳон вақтида шунга ўхшаш узилишлар рўй берганди. Фақатгина лицей ўқувчилари кирадиган миллий имтиҳонлар жума куни ниҳоясига етади.