- 2024-01-12
Ҳиндистонда бир киши эрига ҳиёнат қилгани учун синглисининг бошини кесиб, узилган каллани полицияга олиб борди.
M.A. (29) исмли кишининг кесилган калла билан кўчада юриши кўрганларни даҳшатга туширди.
M.A Калькуттада синглисининг бошини қилич билан кесиб, қонга бўялган жасадни воқеа жойида ташлаб, калласини бирга олиб полицияга таслим бўлди.
Ўлдирилган Н. (22) исмли аёлнинг оилали ва 2 нафар фарзанди бўлганига қарамай ёш йигит билан яқин алоқада бўлганлиги маълум бўлди. “Times of India” газетаси М.А.нинг бироз аввал синглиси билан алоқада бўлган йигитни огоҳлантирганини, кейинги сафар эса қаттиқ дўппослаганини ёзди.