Украина билан Россия орасида янги зиддият


  • 9 Июнь, 2021
  • 13

Украинанинг футбол бўйича терма жамоаси Европа чемпионатида киядиган формасини намойиш қилди. Бу форма сабабли Россия билан янги зиддият келиб чиқди.

Россия билан Украина орасида узоқ вақтдан бери давом этаётган зиддият футболга ҳам кириб борди. Украина футбол федерацияси раиси Андрий Павелко “EURO 2020”га махсус форма билан қатнашишларини маълум қилди. Павелко бўлинмас ватаннинг рамзи сифатида бутун шаҳарлар ўрин олган формада бундан ташқари “Зафар Украинаники!” ва “Қаҳрамонларга зафар” ёзилганлигини билдирди. Украина номидан футбол ўйнагани учун ўлка харитасининг ўйинчиларга куч беришига ишонишини айтди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба янги дизайнни жуда ёқтирганини, формага норозилик билдирганларга жавобан миллий рамзларга ҳақоратга тоқат қилмаслигини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса ушбу форманинг Россияг оид Қримни Украина ери деб кўрсатилганлигини қоралади. Захарова формадаги шиорлар фашистларнинг жанг наъраларини ёдга солишини айтди.

Тортишувларга Украина президенти Владимир Зеленский ҳам аралашди. “Instagram” орқали футбол формаси билан расмга тушган Зеленский янги дизайндан мамнун эканлигини таъкидлади. Форманинг украиналикларни бирлаштирадиган хусусиятга эга эканлигини билдириб “Ўлкамиз бир ва бўлинмасдир. Қрим Украинадир” деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йили Россия жаҳон ҳамжамияти тан олмаган референдум ўтказиб, Қримни ноқонуний равишда ўз ҳудудига қўшиб олганди.


Бошқа мақолалар