Тобутдан келган овоз дафнни тўхтатди


  • 25 Ноябрь, 2025
  • 28

Таиландда дафн маросими учун тобутга жойланган 65 ёшли аёлнинг тобутдан овоз чиқариши билан унинг ҳаёт эканлиги аниқланди.

Таиландда вафот этган деб тахмин қилинган ва яқинлари томонидан дафн маросими учун ибодатхонага олиб келинган 65 ёшли аёлнинг ҳаёт эканлиги тобутдан овоз келиши билан аниқланди.

Bangkok Post газетасининг хабарига кўра, 65 ёшли аёлнинг акаси ўзининг баёнотида, ўтган тунда маҳаллий амалдорлар синглиси вафот этганини айтгач, керакли ҳужжатларни тайёрлаганини ва қария аёлни тобутда Bang Yai туманидаги Wat Rat Prakhong Tham номли буддист ибодатхонасига олиб келганликларини айтди.

Ибодатхона амалдорларидан Pairat Soodthoop Associated Press (AP) га берган баёнотида, қария аёлнинг акаси аввал аёл аъзоларини хайрия қилган касалхонага борганини, аммо касалхона расмий ўлим гувоҳномаси бўлмагани учун хайрияни қабул қилмаганини даъво қилди.

Pairat, ўлим гувоҳномаси йўқлиги сабабли ибодатхонада ҳам маросим ўтказиб бўлмаслигини ва ҳужжатни олиш жараёнини тушунтираётган пайтда тобутдан овоз келганини эшитганликларини айтди.

Ибодатхона ходимлари тобутни очишганида, қария аёлнинг ҳаракатланганини кўришган ва унинг ҳаёт эканлиги аниқлангач, дарҳол касалхонага етказилган.

Касалхона томонидан берилган баёнотда, аёлда юрак хуружи ёки нафас етишмовчилиги каби касалликларнинг белгилари кузатилмагани, аммо унда оғир гипогликемия ташхиси қўйилгани қайд этилди.

Қария аёл даволаш остига олингани маълум қилинди.


Бошқа мақолалар