Туркманистонда 2,25 миллиардлик лойиҳа!


  • 14 Январь, 2013
  • 1295

 Турк қурувчи ширкатларидан “Polimeks İnşaat”  2 миллиард 253 миллион долларлик Ашхобод Халқаро аэропортини қуриш тендерида ғолиб чиқди. Бу турк иншоот ширкатлари  хорижда қўлга киритган энг катта маблағли лойиҳа бўлди. 2016 йилда тугалланиши режалаштирилган проект қурилишида 20000га яқин кишининг иш билан таъминланиши кўзланмоқда.

Туркманистонда миллий рамз ва қадриятларидан илҳомланиб, режалаштирилган янги аэропорт қурилиши 2013 йилнинг январь ойидан бошланиб, 2016 йили ниҳоясига етиши кутилмоқда. Бу янги аэропортнинг 350.000 метр квадрат ёпиқ майдонида йилига 14 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа бўйича берган интервьюсида “Polimeks İnşaat” раҳбари Эрол Табанжа проектнинг тугалланганида нафақат Туркманистоннинг, балки дунёнинг энг яхши аэропортлари орасидан ўрин олишини таъкидлаб, бу тендерда ғолиб чиқишдан ва Туркманистоннинг энг катта лойиҳаларидан бирининг ижрочиси эканлигидан фахрланишини айтди.

350 минг метр квадрат қурилади

Ашхобод Халқаро аэропортида бир дона йўловчи терминали, бир дона VIP терминал, Ҳаво йўлларини кузатиш минораси, жами 3000 воситани ўз ичига олувчи очиқ ва берк автопарклар, йилда 200 000 тонна юк қабул қилиш қувватига эга карго терминали, учта самолёт сиғадиган самолёт техник кузатув ангари, хизмат кўрсатиш биноси, ўт ўчирувчилар биноси, кузатув-таъмирлаш ва омбор бинолари, фуқаролар авиация ўқув муассасаси, учиш ва кабина таълими симулятор биноси, меҳмонхона ва ёпиқ спорт зали қурилади.

Энг катта самолётлар ҳам қўна олади

Янги аэропортда шу ондаги энг кўп йўловчи ташийдиган аэробус A380 ва Боинг B747-8 моделли самолётолар ҳам бемалол қўниб-уча оладиган 3800 метр узунликдаги Code F ва CAT III йўли, параллел такси йўли ва апронлар ҳам қурилади. 


Бошқа мақолалар