- 2019-06-12
Қозоғистондаги Хитой инвестицияларига бир неча шаҳарда норозилик намойишлари бўйича изоҳ берган президент Тўқаев халқнинг ҳис-туйғулари манипуляция қилиниши ўлкани беқарорлаштиришини, ривожланиш учун хорижий инвестициянинг шарт эканлигини сўзлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хорижликлар тарафидан халқининг ватанпарварлик туйғулари манипуляция этилиши борасидаги саволларга жавоб берди.
Миллий жамият хавфсизлиги кенгашида нутқ сўзлаган Тўқаев “Tengrinews.kz”га берган интервьюсида “Сўнгги вақтларда ерларимиз хорижликларга сотилишига доир миш-мишлар бўлди ёки хорижий давлатнинг 55 эски фабрикаси кўчирилиб келиниши, минглаб хитойлик ишчилар олиб келиниши иддао этилди. Халқимиз бундай асоссиз миш-мишларга ишонмаслик керак" деди.
Бундай манипуляциядан мақсад халқнинг бирдамлигини бўлиш, Қозоғистондаги ҳолатни беқарорлаштириш учун эканлигини айтди.
“Одамларимиз ақлли ва ўз фикрига эга. Тегишли идораларнинг вазифаси давлат сиёсатининг мақсадларини жамият билан диалог ўтказиб, тушунтириб беришдир. Олдинги сафаргидек аҳоли билан диалог ўтказиб, жамиятни мақсадларини тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Биз ҳар доим одамларга қулоқ соламиз” деди.
Тўқаев айни вақтда хорижий инвестициясиз ривожланиш бўлмаслигини таъкидлади.
Тўқаев “Япония, Малайзия ва Жанубий Корея ҳам инвестиция сабабли муваффақиятга эришди” деб гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрда Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Қарағанда, Чимкент ва Нур-Султон аҳолиси Қозоғистондаги хитойлик ширкатларининг қурилишидан норозикларини билдириб, намойиш ўтказганди.