- 2018-07-28
“InternetLiveStats” рейтингига кўра Ўзбекистон интернет-фойдаланувчилар сони бўйича дунёда 37-чи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда интернетга 15,4 миллиондан ортиқ ватандош уланган, бу умумий аҳолининг 51% ини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилгига қараганда 6,1% га (893 минг) ўсган. Шуни таъкидлаш керакки, фойдаланувчилар сони ўсиши ўтган йили 1,7 миллионни ташкил этган.
Ушбу рейтингни Хитой 721 миллион фойдаланувчи билан бошқариб келмоқда. Иккинчи ўринда 462 миллион интернет фойдаланувчи билан Ҳиндистон, АҚШ эса 287 миллион фойдаланувчи билан учинчи ўринни эгаллади. АҚШда интернет тармоғига энг юқори даражада берилиб кетишлик кузатилган.
МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич Россияга тегишли, у дунёда 6-чи ўринни 102 миллион фойдаанувчи билан эгаллаб турибди. Кейин Украина 34-чи ўрин, Қозоғистон 43-чи ўрин, Озарбайжон 58-чи ўрин, Белорусия 61-чи ўрин. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон юзталикдан ўрин олмаган.