Қозоғистон 4-ўринни эгаллади


  • 28 Сентябрь, 2017
  • 864

Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларида медал ҳисоби бўйича тўртинчи ўринни эгаллади.

Ашхободда ўтказилган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V- Осиё ўйинларининг сўнгги куни қозоғистонлик спортчилар учун иккита бронза медал ва тўртинчи ўрин билан якунланди.  

Иккала бронза медални ҳам 23 ёшгача бўлган эркак ва аёл шахматчилар қўлга киритди. Қозоғистон спортчилари жами 96 медал (28 олтин, 28 кумуш ва 40 бронза) олди.

Якуний медаллар ҳисоби:

1. Туркманистон - 245 (89-70-86)

2. Хитой - 97 (42-32-23)

3. Эрон - 118 (36-23-59)

4. Қозоғистон - 96 (28-28-40)

5. Ўзбекистон - 131 (24-33-74).

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев Ашхободда Қозоғистон терма жамоаси вакиллари билан учрашиб, уларга ғалабалар тилаганди. Ғалаба учун курашда Қозоғистон гоҳ учинчи ўринни эгаллади, гоҳ бешинчи ўринга тушиб кетди. Ҳатто бир кунда 14 та медални қўлга киритган кунлари ҳам бўлди. 


Бошқа мақолалар