- 2021-01-12
Россиянинг энг машҳур жиноий гуруҳ лидери сифатида қабул этилган “Дед Хасан” лақабли Аслан Усоян уюштирилган суиқасд натижасида ўлдирилди.
Россия Ички ишлари вазирлигидан берилган баёнотда Усояннинг Москвадаги Поварск кўчасида бир ресторандан чиқаётганида киллер тарафидан ўққа тутилди. Оғир аҳволда олиб борилган касалхонада ҳаётдан кўз юмганлиги маълум бўлди.
Асли Грузиялик курдлардан бўлган Аслан Усоян (76) мамлакатнинг энг катта жиноий гуруҳининг бошида турарди. Бундан ташкари Туркия, Сурия ва Ирок худудларида фаол бўлган Курдистон Коммунист Ҳаракати деган террорчи ташкилотларни қурол-аслаҳа билан таъминлаб ҳам турарди.
Умрининг катта қисмини қамоқда ўтказган Усоян уз ҳокимиятини қабул этдириш учун Россиядаги бошқа жиноий гуруҳлар билан урушга киришиб, кўплаган тўдаларни назорат остига олганди. Фақат Москвадаги озарбайжонлик жиноий гуруҳларга қарши муваффақиятга эриша олмаганди.