Россияда самолёт ёниб кетди


  • 6 Май, 2019
  • 572

Россиянинг пойтахти Москвада Шереметьево аэропортига қўнаётганда ёниб кетган йўловчи самолётда қурбонлар сони 41 га етди.

Москвада SSJ-100 типли йўловчи самолёти аэропортга шошилинч қўнаётганда оловланди. Рус нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, Мсоква-Мурманск йўналишида Шереметьево аэропортидан парвоз қилган самолёт қисқа вақт ўтиб шошилинч тарзда аэропортга қайтади.

Самолёт қўниш йўлакчасига қўниш вақтида орқа қисмида ёнғин чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, 70 киши атрофида йўловчи бўлган самолётда жароҳат олганлар кўплиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар