Украина Туркманистон газига талабгор


  • 26 Январь, 2013
  • 1759

Туркманистонга илк ташрифини амалга оширган Украина Ташқи ишлари вазири Леонид Кожара туркман газига такрор талабгор эканликларини билдирди.
Айни замонда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) раиси бўлган Кожара Ашхободга қилган сафарида Президент Қурбангули Бердимуҳаммедов билан кўришди.
Учрашувда украиналик вазир Туркманистонда янгидан табиий газ сотиб олиш учун музокаралар олиб борилишини қайд этди. Вазир аввалги йилларда давлати хато қилиб, туркман газитдан воз кечганлигини, Россия билан юзага келган муаммолардан кейин музокаралар олиб бориш учун тайёр эканликларини ифода этди.
Янукович Туркманистонга келади
Леонид Кожара Украина Президенти Виктор Януковичнинг Туркманистонга келишини ва бу ташрифининг икки томонлама алоқаларда янги саҳифлар очишини билдирди. Ўтган йил декабрь ойида Туркманистонни зиёрат этган Януковичнинг февраль ойида такрор Ашхободга келиши кутилмоқда.
Ўрта Осиёнинг табиий газга бой давлати Туркманистон ҳозирги вақтда Россия, Эрон ва Хитойга газ сотмоқда.


Бошқа мақолалар