Ўзбекистонда норозилик тинмаяпти


  • 6 Июль, 2022
  • 232

Қорақалпоғистон автоном республикасининг статуси ўзгартирилмаслиги эълон қилинишига қарамай норозиликлар тўхтамаяпти.

Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон автоном республикасида 1-2 июль кунлари юз берган норозилик намойишларида 18 киши ҳалок бўлиб, 243 киши яралангани хабар берилди. Ўзбекистон бош прокуратураси берган баёнотда Конституцияда Қорақалпоғистон республикаси статуси ўзгартирилиши туфайли норозилик намойишлари ўтказилган Нукус шаҳрида 18 киши ҳалок бўлиб, 38 нафари хавфсизлик ходимларидан жами 243 киши жароҳат олгани қайд этилди. Яраланган 94 киши касалхонага ётқизилиб, баъзиларининг аҳволи жуда оғир. Ушбу воқеаларда 516 киши ҳибсга олинди.

Норозилик намойишлари бошланганидан кейин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келиб, қорақалпоқ аҳолиси билан учрашди ва автоном республика статуси ўзгармаслигига ваъда берди. Лекин шунга қарамай намойишлар давом этди. Бунинг ортидан Мирзиёев Қорақалпоғистон автоном республикасида 2 августгача фавқулодда ҳолат эълон қилди.


Бошқа мақолалар