- 2015-11-25
Индонезия пойтахтини Жакартадан кўчиришни режалаштирмоқда. Индонезия режалаштириш вазири Бамбанг Броджонегоро пойтахтнинг Жакартадан кўчириш режалаштирилганини маълум қилди.
Янги пойтахт номи маълум қилинмаса ҳам маҳаллий нашрлардаги хабарларга кўра Паланкарая шаҳрининг пойтахт бўлиш эҳтимоли борлиги айтилмоқда.
Пойтахтнинг Жакартадан кўчирилиши Индонезия президенти Джоко Видодонинг расмий натижалари 22 майда эълон қилиниши кутилаётган сайловда ғалабасини маълум қилишининг ортидан келди.
10 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Жакарта дунёнинг энг тез аҳоли ҳаракатлилиги юз берадиган пойтахтлардан бири сифатида кўрсатилади.
Айни вақтда дунёнинг энг тез чўкаётган шаҳарларидан бўлган Жакартанинг 2050 йилда сувга кўмилиши тахмин қилинмоқда.