Дунёда қанча одамда телефон бор?


  • 19 Октябрь, 2013
  • 1382

Дунёда қанча одамда телефон бор, неча киши интернетга киради?

Бутун дунё бўйича мобил телефон абоненти жорий йил охирида 6,8 миллиард, интернет алоқасига эга бўлганлар эса 2,7 миллиардга етганлиги тахмин қилинмоқда.

Халқаро коммуникация бирлиги (ITU) ҳисоботига кўра, дунё миқёсида алоқа технологияларидан фойдаланиш ва оммвийлиги ортиб борган сари алоқа воситаларининг нархи тушиб бормоқда. Ҳисоботда ўтган йил 250 миллион киши интернетдан фойдаланишни бошлаганлигини, жорий йил билан бирга дунё аҳолисининг тахминан 40% (2.7 миллиард) интернет алоқасига эга бўлиши мўлжалланмоқда. Лекин жами 7 миллард бўлган аҳолининг 4,4 миллиарди бу имкониятга эга эмас. Ҳисоботга кўзга ташланган яна бир жихат мобил телефонидан фойдаланиш бўйича. Деярли барча минтақалар GSM операторларининг қамровига кирган дунёда жорий йил охирида мобил телефон абонент сони 6,8 миллиардга яқинлашиши кутилмоқда. Ҳисоботда 157 давлатнинг билим ва алоқа технологияларидан фойдаланиш бўйича ривожланишига караб ўрин берилди. Бунга кўра Жанубий Корея биринчи ўринни эгаллади, унинг ортидан Швеция, Исландия, Дания, Финландия, Норвегия, Голландия, англия, Люксембург ва Гонгконг келмоқда. Рўйхатнинг охирида эса Нигерия жойлашган. Ҳисоботда алоқа технологияларининг нархларида ҳам катта ўзгаришлар бўлганлиги кўрсатилган. Бунга кўра интернет алоқаси тўловлари сўнгги 4 йилда 82%га тушиб кетган.


Бошқа мақолалар