Тадқиқот спутнигини муваффақиятли учирдилар


  • 29 Январь, 2013
  • 1154

 Эроннинг тадқиқот сунъий йўлдошини (спутник) космосга муваффақиятли учирганлиги билдирилди.

Эрон давлат телевиденияси IRINN ичида маймун бўлган “Авангард” номли тадқиқот спутниги учирилганини хабар берди. Ер юзидан 120 километр баландликка кўтарилган йўлдошнинг ерга қайта омон-эсон қўнгани ҳамда ичидаги маймуннинг ҳам соғ-саломат эканлиги маълум қилинди. Бу муваффақиятнинг фазога инсон учиришда аҳамиятли нуқта бўлиши билдирилмоқда.

Эрон 2020 йилга қадар илк астронавтини фазога учиришни мақсад қилиб қўйганлигини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар