Эрдўғон АҚШ ва ЕИни қоралади


  • 6 Февраль, 2019
  • 507

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ ва Европа иттифоқини қаттиқ танқид қилди ва Гуайдони Венесуэла президенти сифатида тан олишининг ноқонуний эканлигини айтди.

Эрдўғон ўлкасидаги парламент олдидаги чиқишида “Венесуэла сиз учун ўйинчоқми? У ерда президент сайлов орқали халқ тарафидан сайланган. Сизлар бошқа президентни тайинлашга қандай ҳуқуқингиз бор? Демократия қаерда қолди? Европа иттифоқи ҳам дарровда пайдо бўлди. Ўзларингиз демократия ҳақида оғиз кўпиртирасиз, лекин ноқонуний қарорни қўллаб-қувватлайсиз. Биз кучлироқ доим ҳақли бўладиган дунёни қабул қилмаймиз” деди.

Душанба куни 19 та Европа давлати Гуайдони Венесуэланинг вақтинча президенти сифатида тан олишини билдирадиган декларацияни имзолади. Уни Испания, Португалия, Германия, Буюк Британия, Дания, Голландия, Франция, Венгрия, Австрия, Финландия, Бельгия, Люксембург, Чехия, Латвия, Литва, Эстония, Польша, Швеция ва Хорватия имзолади.

Венесуэла парламенти спикери Гуайдо 23 январь куни ўзини вақтинча президент деб эълон қилганди. АҚШ Гуайдони тан олишини маълум қилиб, Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмаслигини талаб қилди. Мадуро ўзини ўлканинг қонуний президенти эканлигини билдириб, мухолифат бошлиғини АҚШ қўлидаги қўғирчоқ деб атади. Хитой, Россия, Туркия ва бир қатор давлатлар Мадурони қўллаб-қувватлашмоқда.


Бошқа мақолалар