- 2020-05-30
Жанубий Корея президенти резиденциясида давлат раҳбарини қўриқлаётган ҳарбийлар ва уни ҳибсга олишга келган полиция ходимлари орасида тўқнашув юз берди.
3 январь куни эрталаб юқори мансабли амалдорлар устидан антикоррупцияон тергов ўтказиш бошқармаси терговчилари ва полиция ходимлари президент резиденциясига президентни давлатга хиёнат айби билан ҳибсга олишга кириб келишди.
Ҳибсга олишга берилган ордерни бажариш учун 30 нафар давлат хизматчиси ва 120 нафар полиция ходими жалб этилди. Бундан ташқари резиденция атрофида махсус кучларнинг 45 та бўлинмаси ва 2700 полиция қуршов ҳосил қилди.
Жанубий Корея президентининг қўриқлаш хизмати полиция йўлини тўсиб, тинтув ўтказишга йўл қўймади. Президент Юннинг вакиллари уни ҳибсга олишга берилган ордерни ноқонуний ҳисоблаб, судга мурожаат қилишликларини билдирди. Резиденция яқинига Юн тарафдорлари тўпланиб, президентни ҳимоя қилиш ва импичментни бекор қилишга чақириқлар янгради.
Аввалроқ Сеул суди ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ўлканинг вақтинча вазифасидан четлатилган, лекин амалдаги президентини ҳибсга олишга сўровномасини тасдиқлаганди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Елни исён, ўлкада ҳарбий ҳолат эълон қилиш орқали мансабини суистеъмол қилиш ҳамда парламентга ҳарбийларни жўнатишда айблашмоқда.