Дрогба “Галатасарой” жамоасига ўтди


  • 29 Январь, 2013
  • 1190

 Дрогба “Челси”нинг трансфер таклифига қарамай “Галатасарaй” футбол жамоасини танлади.

“The Sun” газетасининг хабарига кўра, “Челси” мавсум бошида Хитойнинг “Shanghai Shenhua” жамоасига трансфер бўлган Дидие Дрогбани қайтадан ўз сафига олиш учун ҳаракат қилди. 

Мавсум бошида жамоасидан икки йиллик шартнома истаган, лекин бу истаги рад этилган Кот-дИвуарлик ҳужумчи ранжиб қолгани учун рус миллиардери Абрамовичга “йўқ” жавобини берди. Газетанинг хабарида бундан ташқари Дрогбанинг “Галатасарaй” таклифини қабул этиб, бундан буён сариқ-қизил форма кийиши маълум қилинди.

Ҳужумчи ўзининг интернет саҳифасида “Жуда ҳаяжондаман. “Галатасарой” жамоаси лигада 18 марта чемипионликни қўлга киритган, 2000 йили UEFA кубогини ютиб олган. Супер лигада лидер бўлган ва Чемпионлар лигасида сўнгги 16 жамоа орасидан ўрин олган ҳамда “Шальке” билан беллашадиган бир жамоа. Айниқса Чемпионлар лигаси мен учун муҳим бир турнир. Истамбулда мени ҳаяжон берувчи бир тажриба кутмоқда. Жамоа ишқибозлари билан учрашиш ҳамда тарижий клубни кўриш учун жуда сабрсизланяпман. Бу мен учун қизиқарли саргузашт бўлади” деб ёзди.

“Мени “Галатасарaй”га олиб бор”

Дрогба миллий терма жамоадаги дўсти “Галатасарaй”да тўп сурувчи Эбуэдан тинмай “Галатасарaй” ҳақида сўраб-суриштирмоқда. Юлдуз ҳужумчи турнир ниҳоясига етгач, Эбуэ билан бирга “Галатасарaй” жамоасига йўл олмоқчи.


Бошқа мақолалар