- 2016-07-11
Ливерпулда “Биз ҳам мусулмон бўламиз!” деган олқишлар янграмоқда. Инглиз футбол жамоаси “Ливерпул”да мураббий Юрген Клопп мусулмон футболчилар ҳақида интервью берди.
Юрген Клопп жамоанинг мусулмон футболчилари Эмре Жан, Моҳамед Салаҳ ва Садио Мане ҳақида интервью бериб, бу футболчиларнинг ечиниш хонасида таҳорат олишларига тўхтаб ўтди.
Клопп “Эмре Жан, Мане ва Салаҳ ҳар матчдан олдин таҳорат олади. Бу жамоамиз учун ритуалга айланди. Улар тайёр бўлиши учун биз ҳам ечиниш хонасига 1-2 дақиқа вактлирок келамиз. Ҳеч ким “Нимага уларни кутишимиз керак?” демайди. Идеал дунёда ишлар мана шундай бўлади” деди.
“Ливерпул” жонкуярларининг Салаҳнинг муваффақиятидан кейин трибуналарда “Биз ҳам мусулмон бўламиз!” дея олқишларига ўз фикрини билдирган Клопп “Бу жуда ажойиб. Бунга жуда эҳтиёжимиз катта бўлган даврдамиз” деди.