2012 йилнинг энг қиммат машиналари


  • 1 Февраль, 2013
  • 1987

 АҚШда чоп этиладиган “Форбс” журнали қуйидаги транспорт воситаларини 2012 йилнинг энг қиммат машиналари деб эътироф этди.

1. Bugatti Veyron Supersport. Нархи бўйича ҳам биринчиликни эгаллаб турган автомобиль 2400000 АҚШ долларига баҳоланмоқда. V16 двигатели 1200 от кучини беради. Тезлиги 2,4 сонияда соатига 100 километрга чиқади.

2. Ferrari 599XX – пойга машинаси. 12 цилиндрли двигатели 600 от кучини беради. 2,9 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқаради. Нархи 2 миллион АҚШ долларига яқин.

3. Zenovo ST1 Дания маҳсулоти бўлиб, 1800000 долларга баҳоланган. V шаклли двигатели 1250 от кучини беради. Машина 2,9 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади.

4. Koenigsegg Agera R – Швецияда ишлаб чиқарилган суперкар. Беш литрли V8 двигатели 1115 от кучини беради. 2,9 сонияда машинанинг тезлиги соатига 100 километрга чиқади. Бу автомобилнинг нархи 1700000 долларга тенг.

5. Aston Martin One-77 – Бразилия автомобилсозларининг ифтихори, уни 1400000 долларга сотиб олиш мумкин. 7,3 литрли V12 двигателига эга. 3,7 сонияда тезлиги соатига 100 километрга чиқади.

6. Maybach Landaulet нархи 1400000 долларга тенг. V12 двигатели 620 от кучини беради, машина 5,2 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади. Бу машинани тўрт ғилдиракли ҳашамат дейиш мумкин.

7. Pagani Huayra – италиялик муҳандислар меҳнатининг маҳсули 1300000 долларга баҳоланди. Унга ўрнатилган Mercedes-BenzV12 двигатели 700 от кучини бера олади. 3,5 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади.

8. Hennessey Venom GT 1 миллион доллар туради. Унга 1200 от кучига эга V кўринишидаги двигател ўрнатилган. 2,5 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади.

9. 2012 SSC Tuatara 1350 от кучи ва саккиз цилиндрли двигателга эга, 2,5 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади. Нархи 970000 доллар.

 10. Porsche 918 Spyder – немис автомобилсозлари томонидан тақдим этилган энг сўнгги моделлардан бири, 500 от кучига эга бу автомобилнинг нархи 845000 доллар. Саккиз цилиндрли гибрид двигателининг ҳажми 3,8 литр, 3,1 сонияда тезлигини соатига 100 километрга чиқара олади.

www.ovoza.com сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар