«Эшак» номли чойхона очилди


  • 18 Августь, 2014
  • 1464

Украинада ўзбек миллий таомлари тортиладиган чойхона очилиб, унга «Эшак» деб ном берилди. Унинг эгаларидан бири таниқли шоумен Сергей Светлаковдир.

Ресторан расмий сайтида келтирилишича, «ўзбек таомларига ишқи тушган» шоумен Сергей Светлаков ва ресторатор Александр Орлов тошкентлик бош ошпаз билан ҳамкорликда ушбу ресторан учун таомнома тузган.

 «Энг тансиқ ва тўғри тайёрланган таомлар ҳар қандай овқат шинавандасига маъқул тушади. “Эшак” ресторанининг баъзан аслига мувофиқ, баъзан европача таъм билан бойитилган ўзбек таомлари сизни шарқона сеҳр ва меҳмондўстлик муҳитига элтади», — дейилади ресторан сайтида.

Қайд этилишича, чойхонада хилма-хил турдаги чойлар, вегетарианлик таомлари, суши, болалар таомлари ва банкетлар учун таомлар, шунингдек Шарқ чилими ҳам тортилади.


Бошқа мақолалар