Дунёнинг биз билмаган 50 факти


  • 8 Апрель, 2016
  • 3135

Дунёмиз ҳайратланарли маълумотларга бой. Қуйида балки аввал ҳеч эшитмаган ажойиб маълумотларни келтирамиз:

Дунёдаги олтиннинг 99%и ер ядросининг ичида бўлади. У ердаги олтиннинг миқдори ер юзасини 45 см қалинликдаги олтин билан қоплаб чиқишга етади.

Маълум бўлган энг қадимий диний санъат асари милоддан аввалги ўнинчи минг йилликда қурилган Гобеклитепедир ва у Туркияда жойлашган.

Ҳар куни 200 минг гўдак дунёга келади.

Дунёда ишлаб чиқарилган энг қимматбаҳо қурилма 150 миллиард доллар сарфланган халқаро космик станциясидир.

Ернинг энг узоқдан олинган фотосурати тахминан 6 миллиард км узоқликдан олинган бўлиб, “Оч кўк нуқта” деган ном билан танилган.

Дунёда кашф этилган энг чидамли жонзот Тардиград деб номланувчи микроскопик умуртқасиз бўлиб, вакуумли космосда 10 кун давомида тирик қола олади.

Ернинг ядроси 5500 Цельсий даража иссиқ. Бу ҳарорат қуёшнинг юзасидаги ҳароратга тенг.

Нодир элементлар деб биладиган кимёвий элементлар жуда ҳам нодир эмас. Лютеция элементи ер қобиғида олтиндан 200 марта кўп миқдорда учрайди. Нодир элементлар ичида лютеция энг сийрак учрайдиган ҳисобланади.

Антарктикадаги жами муз миқдори Атлантика океанидаги сув ҳажмига тенг.

Ерга ҳар куни 8 миллион 600 минг чақмоқ тушмоқда.

Бугунги кунгача қайд қилинган энг баланд ҳарорат 1922 йилда Ливиянинг Ал Азизия вилоятидаги цельсий бўйича 57,8 даража иссиқликдир.

Бугунги кунгача қайд этилган энг совуқ ҳарорат Антарктикадаги Восток станциясида қайд этилган ва цельсий бўйича -89,2 даражани ташкил қилади.

Одам очиқ космосда ҳимояланмаган ҳолда кўпи билан 2 дақиқа тирик қолиши мумкин.

Хитойдаги ҳаво ифлослиги фазодан ҳам кўринади. Буюк Хитой девори фазодан кўринмайди.

Ер юзидаги илк жонзотлар қолдиқлари кунимиздан 3,5 миллиард йил аввалги даврга оид бўлиб, Австралияда топилган. Ўша вақтларда атмосферада ҳатто кислород ҳам бўлмаган.

Қум доналари микроскоп остида шундай кўринади.

Бик суткада 24 соат эмас, 23 соат 56 дақиқа 4 сония бор.

Инсон ДНК 50% нисбатида бана ДНКси билан айнидир.

Ер шари боулинг шаридан ҳам силлиқ бўлади. Боулинг шарининг устидаги ҳис этилмайдиган ғадир-будирликлар аксига энг баланд тоғ билан энг чуқур океан ҳам ер юзасининг қалинлигининг 5000 дан 1 ини ташкил этади.

1957 йилдан бери фазога спутник учирилмоқда. Фазога жами 38 минг сунъий йўлдош учирилган. Бунинг 16 мингги қулаган ёки атайлаб туширилган.

Бугунги кунда ер атрофида 22 минг сунъий йўлдош айланиб юрибди. Буларнинг фақат 5%и ишлаб турибди, 8%ининг ёқилғиси тугаган. 87%и эса бузуқ ёки ишламайди.

Ҳар куни фазода ташкил этилган сунъий йўлдош ахлатидан ўртача 1 детали ерга тушмоқда.

Ҳар куни фазодан ер юзига 100 тонна оғирлигидаги метеорит чанги тушмоқда.

Ерга тушган энг катта метеорит кратер ҳосил қилмаган. Метеорит тузилиши бурчакли ва чеккалари текис бўлгани учун худди тош сув юзида сакраганидек ер юзида сакраб, кейин тўхтаган.

Армстронг лимити деган ном билан маълум бўлган баландлик лимити ердан 19 кмдир. Бу баландликдан кейин астронавт кийимини кийиш лозим бўлади. Агар кийилмаса, вужуддаги сув бадан ҳароратида қайнашни бошлайди.

Озон тешиги кичраймоқда. 2012 йили тешикнинг катталиги сўнгги ўн йилдадига нисбатан кичрайган эди.

Агар фабрикаларда татбиқ этилган СО2 чиқишини баҳолайдиган бўлсак, атфомферанинг баҳоси  4 квадриллион 300 триллион стерлин бўлади. Атмосферадаги ҳар метр кубга 1,3 СО2 молекула тўғри келади.

Дунёдаги сувларнинг 97% шўр, 3%и чучук сув.

1 литр океан суви таркибида 1 грамм олтиннинг 13 миллиарддан бир бўлагича миқдорда олтин элементи мавжуд.

Ҳар йили 2000 дона янги денгиз тури маълум бўлмоқда.

Денгизлардаги ташланган нарсаларнинг 90%и пластик жисмлардир.

Океанларда ўртача бир миллион тур яшаши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари океанда ҳаёт кечирадиган жонзотларнинг фақат 33%игина кашф этилган.

Ҳар йили ўртача 8-12 одам акула ҳужуми туфайли ўлмоқда. Ҳар йили 100 миллион атрофидаги акула инсон ҳужумлари туфайли ўлмоқда.

Дунёдаги бутун вулкан активликларининг 90%и океан тагида амалга ошмоқда.

Агар ер юзидаги бутун сувлар шар ҳолида тўпланадиган бўлса, бу шарнинг диаметри 1384 км бўлади. Бу сатурн йўлдоши Тетис катталиги билан тенг. Суратдаги катта мовий шар шўр сувларнинг кичик шар эса чучук сувларнинг тўпламини кўрсатмоқда. Буларнинг катталиги ер билан таққосланмоқда.

Дунёнинг энг чуқур нуқтаси бўлган Мариана ботиғи океан сатҳидан 10,9 км чуқурда жойлашган.

Ер қуёш ситемасидаги ягона тектоник плитага соҳиб сайёрадир. Лекин агар плиталар ҳаракатланмаганида эди, углерод истеъмол қилиниб янгиланмасди ва ер сайёраси венерадек иссиб кетарди.

Ернинг юраги деб ҳисоблашимиз мумккин бўлган ядро 2500 км диаметрга эга бир темир шардир. Учқун сачратадиган даражада иссиқ бўлишига қарамай ядро устидаги босим шунчалик кўпки, темир бу ҳароратда эримайди.

Дунёнинг энг катта кристаллари 55 тонна оғирликда. Бу кристаллар Мексиканинг тагидаги Найка кумуш конларида ётибди.

Ер юзидаги энг чуқур тешик Сахалин-1 қудуғидир ва 12,4 км чуқурликка тушган. Ер юзасидан марказига бўлган масофа эса (радиус) 6371 кмдир.

Амазон дарёсининг тагида ер юзидан 4 км чуқурликда Рио Хамза дарёси деб номланадиган ер ости ирмоғи оқади. Баъзи нуқталарда 400 км кенгликка етадиган ушбу дарё тупроқ орасида соатига 1 мм тезликда оқади.

Ҳар йили Сахара чўлидан Амазон ўрмонларига 40 миллион тонна оғирлигида озиққа бой қум доналари учмоқда.

Туркманистондаги жаҳаннам эшиги номли чуқур ер остида сиқилган газнинг кратер ичида оловланиши сабабли 40 йилдан бери тўхтамай ёнмоқда.

Дунёнинг энг қурғоқ минтақаси ҳисобланадиган Антарктиканинг Қурғоқ водийсига 2 миллион йилдан бери умуман ёғингарчилик ёғмаган.

Келажакдаги 300 йил ичида кунимизда мавжуд бўлган турларнинг 75%и йўқ бўлиб кетади.

Ҳар қитъа йилда ўртача 2 смгача силжимоқда.

Бутун турларнинг тахминан 14%игина ўрганилган.

Бугунги кунгача сайёрамизда 106 триллион инсон яшаб ўтган. 2050 йилда ер юзида 9 миллиард 200 миллион аҳоли бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ҳар сонияда 2 одам ҳаётдан кўз юммоқда. 


Бошқа мақолалар

  • 2020-05-09
Хурмо