БМТни танқид қилди


  • 4 Февраль, 2013
  • 1216

 Мюнхен Хавфсизлик саммитида сўзга чиққан Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли Мали учун шошилиб жангга киришиб, Сурияда эса 2 йилдан бери оқаётган қонларга томошабин бўлиб ўтирган халқаро кучларни танқид қилди.

Хавфсизлик саммитида гапирган Туркия Ташқи ишлари вазири Сурияда тўкилаётган қонлардан БМТ жавобгар эканлигини айтди. Довудўғли халқаро майдонда масъул бўлиб туриб, Суриядаги воқеаларга томошабин бўлиб ўтирган ҳар бир кишининг бу қатлиомга жавобгар эканлигини айтди.

Босняда бўлиб ўтган ҳодисаларга эътибор қаратган Довудўғли “Сребреницадаги қатлиомга томошабин бўлган БМТ котиби кейинчалик бу ерга келиб қандай узр сўраган бўлса, аминманки бир кун келиб БМТ раҳбари Хумусга (Сурия) ҳам бориб узр сўрашга мажбур бўлади” деди.


Бошқа мақолалар