- 2023-03-13
Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер таҳликанинг улканлигига диққат қаратди.
АҚШ ва Россия орасидаги Сурия билан бошланган келишмовчилик бутун дунёни безовта қилиб қўйди. Германия ташқи ишлари вазири Штайнмейер ушбу ҳолатнинг “совуқ уруш” давридан ҳам таҳликалироқ эканлигини айтди. Штайнмейер “Агар икки ўлка тўйнашадиган бўлса, ҳеч ким буни “совуқ уруш” давридагидек бўлишини кутмасин. Ундан ҳам ваҳималироқ ишлар бўлади” деди.
Германиянинг уруш ҳақидаги хавфсирашини қувватлантирадиган муҳим хабар эса Россиядан келди. Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков аввалдан рус ҳарбийлари бўлган Куба ва Вьетнамга қайтиш мавзуси кун тартибига чиққанлигини билдирди. Бошқа тарафдан АҚШ ва Россия орасида ўзаро танқидлар янграётганда АҚШ ташқи ишлар вазири Джон Керри Сурияда тинч аҳоли ва касалхоналарнинг бомбаланиши сабабли Асад режими ва Россия учун ҳарбий жиноят тергови очилишини айтди. Керри “Россия нимага касалхоналарга, болаларга ва аёлларга ҳужум қилганини бутун дунёга тушунтириб беришга мажбур. Хатолик билан бўлди дейишмоқда. Бундай хатолик бўлмайди. Мақсадлари тинч аҳолини қўрқувга солиш” деди.
Россия эса Сурияда қолиш учун яна бир одим отди. Парламентнинг қуйи палатаси Россия ҳарбий самолётларининг Латакиядаги ҳарбий ҳаво базасида муддатсиз қўнишини таъминлайдиган шартномани қабул қилди. Россия билан Сурия ҳукумати орасида 2015 йил 26 августда имзоланган келишув Россия самолётлари ва аскарларининг базада муддатсиз қолишини таъминлайди.