Саудиялик журналист масжидлар сонидан норози


  • 23 Февраль, 2018
  • 671

Саудия Арабистонда бир телекўрсатувда жонли эфирда иштирок этган журналист Муҳаммад ал Суҳаймий ўлкада азон овозларини пасайтириш ва масжидлар сонини камайтиришни талаб қилди.

MBC” телеканалига чиққан журналист Муҳаммад ал Суҳаймий бир неча дақиқалик интервьюсида оғзидан боди кириб, шоди чиқди. Ичидаги ғаламислиги гапларида акс топган журналист "аввало ўлкадаги азон овози пасайтирилсин, азон овози жуда қўрқинчли" деди.

Суҳаймийнинг гаплари бу билан тугамади. Жонли эфирда Муҳаммад алайҳиссаломнинг масжид ҳақидаги қарашларини баҳона қилиб, ўлкада масжидлар сони кўплигидан норозилиги билдириб, бир қисмини бузиб ташлаш керак деб таъкидлади.

Азон ва масжид мавзусида саудиялик журналистнинг даъватига раҳбариятдан ҳалигача баёнот келмади. Бу фикрлар саудияликларнинг АҚШ бошқарувида "мулойим ислом" лойиҳасини амалга оширишга киришганларини фош қилиб қўйди.


Бошқа мақолалар