39 нафар аскар хизматдан қочди


  • 5 Февраль, 2013
  • 1199

 Қирғизистоннинг пойтахти Бишкекда 39 нафар аскар ҳарбий хизматни ўтаётган жойидан қочди. Қирғизистон Ички ишлар

вазирлиги матбуот котиби Жўрабой Абдираимовнинг маълумотига кўра, аскарлар хизмат жойидан кечаси қочишган. Зобитлар бундан фақат эрталаб хабар топишган.

Бишкекда бир жойда хизмат этганликлари билдирилган аскарларнинг ҳозирги вақтда қаердалиги номаълумлигини айтган Абдираимов қочоқлар қочганларидан кейин оилалари билан телефон орқали алоқа қуришганини маълум қилди.

Абдираимов аскарларнинг қочиш сабабини суриштирув ишлари тугагандан кейин яна изоҳот берилишини айтди. 


Бошқа мақолалар