- 2016-11-02
Бугун мустақил Қозоғистон республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 23 йил тўлди.
Мустақил Қозоғистоннинг илк Конституцияси 1993 йил 28 январда Қозоғистон Олий мажлисининг IX сессиясида қабул қилинди. У совет иттифоқи парчалангандан кейинги инқироз ҳолатида ишлаб чиқилди ва қабул этилди. Унинг қабул этилиши Қозоғистондаги давлатчилик тизимини мувофиқлаштирди. 1993 йилги Конституция орқали Қозоғистоннинг мустақиллиги ва қозоқ тили давлат тили деб эълон қилинди.
Дастлабки демократик Конституциянинг қабул қилиниши албатта тарихий ва Қозоғистонда кенг қамровли ҳодиса эди. Лекин у қисқа муддатли даврга мўлжалланган эди. 1993 йилги қабул қилинган Конституция ҳозир амалдаги Конституция учун асос бўлиб хизмат қилди.
Президент томонидан янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун комиссия тузилди. Бунинг натижасида 1995 йил 30 августда умухалқ референдум орқали қабул қилинган Конституция пайдо бўлди. Айнан мана шу кун давлат байрами – Қозоғистон республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинди.
Конституцияда жами тўққиз бўлим ва 98 статья мавжуд. Ўтган давр ичида Конституцияга ўзгартириш ва иловалар тўрт марта 1998, 2007, 2011 ва 2017 йиллари киритилди.