Англия билан Ўзбекистон орасида Афғонистон савдоси


  • 12 Февраль, 2013
  • 1161

 Англия Афғонистондан олиб чиқиладиган минглаган техникаларини хавфсизлигини таъминлаши эвазига Ўзбекистонга қурол 

сотмоқчи.

“Times” газетасининг Англия мудофаа вазири Филип Хаммондга таяниб берган хабарида Лондоннинг 2014 йили охирларида Афғонистондан бутунлай чиқишини маълум қилди.

Ҳалигача Англия парламентида муҳокамага қўйилмаган лойиҳага кўра, Ўзбекистон Англияга оид техникаларни ўз ҳудудидан олиб чиқишга изн беради.

Хаммонд шуларни маълум қилди: “Биз ҳеч бир давлатга ички курашларда қўлланиладиган қуролларни сотмаймиз. Лекин Ўзбекистон 2014 йилда янги таҳликаларга дуч келиши мумкин. Бу фақат исёнчи ва экстремистларга қарши ҳимояланиш эмас, айни вақтда наркотрафикка ҳам қарши курашдир.”

Вазир “Инглиз армиясининг техникалари Тошкентга арзон баҳоларда сотилиши мумкинлигини, бу техника ва қуроллар халқаро коалиция Афғонистондан бутунлай чиқиб кетганидан кейин Ўзбек-Афғон чегарасининг дахлсизлигини таъминлашда хизмат қилишини” қайд этди.

“Times”га кўра, Афғонистон операциясида иштирок этган бошқа давлатлардан АҚШ ва Германия ҳам Ўзбекистон билан тижорат қилишга нияти борлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар