- 2023-04-07
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкасби Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Тошкентга хизмат сафарига келди. Кенгайтирилган ва тор доирада ўтказилган музокаралардан кейин иккала президент бирга баёнот беришди. Тўқаев ўз баёнотида Мирзиёевга таклиф учун миннатдорчилик билдириб, икки ўлканинг аввалдан муҳим ҳамкор бўлиб келаётганлигини таъкидлади.
Томонлар учрашувида давлат чегараларини демаркация қилиш келишуви имзоланиб, келгуси ҳамкорликлар учун пойдевор бўлди.
Икки ўлка орасидаги товар айланиш ўтган йили 4 миллиард долларга етган бўлиб, жорий йилда бу кўрсаткич 5 миллиардга етиши кутилмоқда.
Тўқаев “Бугун Ўзбекистон президенти билан бирга бир қатор йирик ҳамкор лойиҳаларни ишга туширдик. Бундан ташқари кча бўлиб ўтган минтақалараро бизнес-форумда 2,5 миллиард доллар қийматидаги шартномалар имзоланди. Хизмат сафаримиз давомида жами 8 миллиардлик икки томонлама келишувлар имзоланди. Бу сафаримизнинг жуда яхши ўтганлигини кўрсатади” деди.