- 2019-04-09
2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти жорий этилади
Гражданлар амалдаги биометрик паспорт ёрдамида кириш визалари талаб қилинмайдиган мамлакатларга 2021 йилнинг 1 январига қадар боришлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан гражданларнинг чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикерини бекор қилиш ҳамда хорижга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи, гражданликдан чиқишни расмийлаштириш ҳамда хорижга келган гражданларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги давлат раҳбари қарорлари лойиҳалари ҳамда қонунчиликка, қонун ости ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича бошқа таклифлар тайёрлангани ва идоралараро келишув босқичида тургани ҳақида хабар берган эдик.
2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилиши ҳақида Ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 16 августда қабул қилинган фармонида айтиб ўтилган.
Ҳужжатда Шавкат Мирзиёев Бош вазир А.Ариповга 2017 йил 1 декабрга қадар хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси гражданлари биометрик паспортларининг давлат стандартини ишлаб чиқиш вазифасини юклаган.
Маълумот учун, амалдаги биометрик паспортлар 2011 йилда киритилган бўлиб, улар Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Гражданлар амалдаги биометрик паспорт ёрдамида кириш визалари талаб қилинмайдиган мамлакатларга 2021 йилнинг 1 январига қадар боришлари мумкин бўлади.
Виза талаб қилинадиган мамлакатларга чиқиш учун чиқиш визаси муддати тугагунига қадар чиқишлари мумкин бўлади.
Хорижга чиқиш паспорти гражданнинг электрон аризасига асосан Ички ишлар вазирлигининг гражданликни расмийлаштириш ва миграция бўлими, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик идоралари орқали берилади.
qalampir.uz дан олинди.