EXPO-2017 очилишига бир ой қолди


  • 11 Май, 2017
  • 841

10 июнда Астанада ихтисослаштирилган халқаро кўргазма EXPO-2017 ўз ишини бошлайди. Кўргазма мажмуасининг қурилиши 3 йил аввал бошланган. 5 йил аввал 161 давлат вакилларининг яширин овоз бериши натижасида Астана шаҳри 2017 йил кўргазма ўтказиладиган жой деб белгиланган. Кейинроқ миллий компания кўргазма комплексининг лойиҳа танловини ўтказди. Танловда комплекс ўртасида шар бўлган лойиҳа ғолиб бўлди. Анъанавий тарзда кўргазма рамзи сифатида қурилиш объектидан биттаси танланади. 1889 йилги кўргазмада Париждаги Эйфель минораси рамз бўлган, 2017 йили эса бу рамз бош миллий павильоннинг сфераси бўлди.

Президент Нурсултон Назарбоев “...Сфера – бу дунёдаги энг катта сфера шаклида бино бўлиб, диаметри 80 метр, баландлиги 100 метрдир. У сакказ қаватдан иборат. Ҳар қаватда энергиянинг муқобил вариантлари намойиш қилинади. Мисол учун, биринчи қаватда гидроэнергетика, иккинчи қаватда қуёш энергияси, учинчи қаватда шамол энергияси, тўртинчи қаватда биоэнергетика, кимёвий энергетика. Буларнинг бари барчага ва албатта қозоғистонликлар учун тажрибавий намуна сифатида қолади” деди.

Кўргазмага жавобгар бўлган “Астана ЭКСПО-2017” миллий компанияси таъкидлашича, бино фасадининг ойнаванд қобиғида қуёш энергиясини электрга айлантириб берувчи фотоэлектрик элементлар ишлатилади. Сферанинг юқори қисмида иккита шамол генератори жойлашган.

Аҳмаджон Есимов “Бугунги кунда кўргазма учун мўлжалланган 20 объектдан 18 таси қуриб битказилган. Конгрес марказ ва меҳмонхона қурилиши давом этмоқда” деб хабар берган.

“Астана ЭКСПО-2017” маълумотларига кўра, хориждан 310 минг меҳмон келиши кутилмоқда. Кўргазма бошида вазирлик қўшимча авиарейслар йўлга қўйишни ваъда қилган.

Қоронғи тушганда сфера мафтункор кўриниш олади. Кейинчалик, сфера устида нурлар шоуси намойиш этилади. Кўргазма ҳудудида павильонлар биноларидан ташқари, конгресс-холл ва очиқ осмон остидаги амфитеатр фаолият юритади.

Кўргазмага иш кунларида кириш  4 минг тенге, дам олиш кунларида эса 6 минг тенге туради. Кўргазмага исталган кунда келишни истовчилар эса 8 минг танга тўлашларига тўғри келади.  


Бошқа мақолалар