- 2017-03-13
Социал тармоқ гиганти Facebook фойдаланувчиларнинг ҳар бир ҳаракатини кўриб туриш учун тугмачани босди.
Бир миллиарддан ортиқ аъзоси бўлган Facebook Блумбергнинг хабарига кўра, яқинда бутун фойдаланувчиларини яқиндан назорат қилади, яъни Facebook ҳар он ҳар қадамингизни кузатиб туради. Интерьвюда ширкатнинг янги бир татбиқ устида иш олиб бораётганини ва фойдаланувчининг Facebook социал тармоғи очиқ бўлмаса ҳам бу тармоқдан фойдаланувчиларнинг жойлашган ўрнини ҳар он аниқлай олишга эътибор берилганлигини билдирди.
Бу янги татбиқнинг мақсади эса дўстларингиз сиз турган жойга яқинлашса, буни фойдаланувчига билдиришдир. Яъни фойдаланувчи ўзига яқин бўлган дўстлари ҳақида янги татбиқ ёрдамида хабар топади.
Ҳали тест синовларида синалаётган ва март ойи охирларида қўлланишга чиқарилиши кутилаётган янги татбиққа фойдаланувчилар қандай муносабат билдиришлари номаълум.