- 2024-10-21
Туркиянинг адолат ва тикланиш партияси инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги Исроилнинг Қудусда бугунгача поймол қилинган инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича ҳисобот тайёрлади.
“Ибодат эркинлигига қарши ҳуқуқбузарликлар” бўлимида Исроил 1969 йили масжиди Ақсонинг бир қисмига ўт қўйганлигини, бугунги кунгача кўплаб тақиқлар борлиги ва энг сўнгги бор 7 майда амалга оширилган ҳужумда 170 дан ортиқ фаластинлик жароҳат олгани қайд этилган. Ҳисоботда кўплаб масжидга, уйга, мактабга зарар етказган қазиш ишларининг Қудусдаги Ҳарами шариф атрофида олиб борилаётганини ва мусулмонларнинг масжидга киришига тўсқинлик қилаётгани айтилган.
“Яшаш ҳуқуқини поймол қилиш” қисмида 1987 йилдан буён камида 10 925 фаластинлик ўлдирилганлиги айтилган ҳисоботда “2000-2019 йиллари орасида 2 минг 103 фаластинлик ёш бола Исроил тарафидан ўлдирилди. Бундан ташқари, 0-8 ёш ораси 507, 9-12 ёш ораси 358, 13-15 ёш ораси 608 ва 16-17 ёш ораси 620 боланинг ўлдирилгани аниқланган” дейилган.
Яна “Қийноқ ва ёмон муносабатда бўлиш” қисмида Исроилда 1987-1999 йилларида қийноқ тақиқланганлиги лекин БМТга кўра, Исроил ҳали ҳануз 200 хил қийноқ қўллаши билдирилган.
“Мулкчилик ҳуқуқи поймол этилиши” бўлимида 9 минг 564 фаластинлик уйидан қувиб чиқарилгани айтилиб “Араблар орасида уй-жой сотилишига рухсат берилмайди. Фаластинликлар мерос ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилда фаластинликларга оид 6 минг 183 бино бузиб ташланган” деб қайд этилган.
Яҳудийлар Фаластин тупроқларининг 6%ига эга бўлиб, лекин бугунги кунда Фаластин ҳудудининг 85%и ишғол остида эканлиги маълум. 1947 йилги БМТ режасига кўра, Қудусда ҳалқаро бошқарув қурилиши керак бўлиб, аслида эса бутун Қудус Исроил ишғоли остида. Бугунги кунда Фаластин тупроқларида жами 8,5 миллион яҳудий, 5 миллионга яқин фаластинлик яшамоқда. Дунё миқёсида тахминан 8 миллион фаластинлик муҳожирлар яшайди. БМТнинг 194-рақамли қарорига мувофиқ, муҳожирлар ватанига қайтиш ҳуқуқига эга. Лекин Исроил бу ҳуқуқдан фойдаланишларини тақиқламоқда.