Ақлли робот-чангютгич жосус бўлиб чиқди


  • 27 Октябрь, 2025
  • 44

АҚШда бир муҳандис ўзининг ақлли чангютгичи (робот-чангютгичи) уйдаги барча ҳаракатларни яширинча кузатиб, маълумотларни хориждаги серверларга юбораётганини пайқаб қолди. Қурилманинг тармоқ трафигини текширган муҳандис, чангютгичнинг ишлаб чиқарувчи билан доимий равишда маълумот алмашаётганини аниқлади.

Америкалик дастурчи Ҳаришанкар Нараянан, 300 долларлик iLife A11 русумли ақлли чангютгичи уйининг яширин харитасини ташқарига юбораётганини пайқаб, ҳаётидаги шокни бошдан кечирди.

Компьютер дастурчиси Ҳаришанкар Нараянан 300 долларлик iLife A11 русумли ақлли чангютгичи уйидан узлуксиз маълумот юбораётганини сезди.

Қурилманинг тармоқ трафигини кузатган Нараянан, "дунёнинг нариги чеккасидаги" серверларга доимий равишда маълумот оқими бўлаётганини кашф этди.

"Менинг робот-чангютгичим ишлаб чиқарувчиси билан доимий алоқада бўлган. У менинг рухсатимсиз журналлар ва маълумотларимни юбораётган эди", деган муҳандис, қурилманинг маълумот узатишини тўхтатганида, чангютгичнинг тўсатдан ишлашдан тўхтаганини айтди.

Қурилмани таъмирлаш марказига юборган Нараянан, "Бу ерда мукаммал ишлаяпти", деган жавобни олди. Аммо чангютгич уйига қайтганида яна бузилди. Шундан сўнг, муҳандис қурилмани бўлакларга ажратиб текшириб, шов-шувли ҳақиқатни аниқлади:

"Кимдир ёки нимадир чангютгичимга масофадан туриб 'ўлдириш буйруғи' берган эди."

Маълум бўлишича, чангютгич Google'нинг очиқ кодли "Cartographer" дастуридан фойдаланиб, уйнинг уч ўлчовли харитасини тузган ва бу маълумотларни ишлаб чиқарувчи компанияга юборган.

Нараянан: "Мен буйруқ скриптини тескари қилдим, чангютгич дарҳол қайта ишлади. Компания қурилмани масофадан туриб ўчириб қўйган эди", деди.

Муҳандис, шунга ўхшаш тизимлар кўплаб ақлли чангютгичларда мавжудлигини таъкидлаб огоҳлантирди:

"Уйларимиз камералар, микрофонлар ва сенсорлар билан тўла. Биттагина код сатри билан буларнинг барчаси бизга қарши қуролга айланиши мумкин."


Бошқа мақолалар