Непалда сув тошқини


  • 27 Август, 2026
  • 12

Непалнинг Хитой билан чегарадош тоғли Расува туманида юз берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 157 нафарга етди.

Нашр ўз мақоласида Непал полицияси маълумотларига таянган.

Шу билан бирга, мамлакат Туризм вазирлигининг маълумотларига кўра, 403 нафар сайёҳ, улар орасида 340 нафар чет эллик бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Уларнинг орасида алоқага чиқмаган энг кўп сайёҳлар – 134 киши Ҳиндистондандир.

Украина ва Россия ташқи ишлар вазирликларининг хабар қилишича, табиий офатдан кейин Непалда камида 53 нафар украиналик ва тўрт нафар россиялик сайёҳ алоқага чиқмаяпти.

“ТИВга бугун эрталаб табиий офат зонасидаги 46 нафар Украина ватандошидан иборат сайёҳлар гуруҳи билан алоқа узилгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Умуман олганда, Непал туристик полицияси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда табиий офат оқибатида 53 нафар Украина ватандоши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда”, – дея баёнот берди Украина ташқи ишлар маҳкамаси.

ТИВ вакиллари ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар орасида украиналиклар бор-йўқлигини ҳозирча билмайдилар.


Бошқа мақолалар