Шимолий Кореяда янги тақиқлар


  • 25 Май, 2021
  • 343

Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ин ғарб маданиятига қарши кураш бошлади. шимолий Кореялик ёшларнинг ғарб маданияти таъсирига тушиб қолишидан хавотир олган Ким Чен Ин “шер ёли” (олди ва ёнлари калта, орқаси узун бўлган) соч турмаги ва баданга ёпишиб турувчи жинси шимларни тақиқлагани билдирилди.

Аҳолининг яшаш тарзи давлат тарафидан белгиланадиган ва ташқи оламга ёпиқ шаклда кун кечираётган Шимолий Кореяда янги тақиқлар кун тартибида. Ким Чен Ин “ғарқ бўлаётган ғарб маданияти” таъсиридан хавотирда янги тақиқларни кучга киритгани маълум қилинди.

Ўлкада шер ёли соч турмаги ва баданга ёпишиб турувчи жинси шимлар тақиқланганлиги айтилиб, Ким Чен Иннинг бу қарори 0арқ бўлаётган ғарб маданиятининг Шимолий Корея ёшларини ўз таъсирига олмаслиги учун қабул қилганлигини билдирилди. Бундан ташқари соч турмаги, соч ранги ва пирсинг каби тақиқларга риоя қилмаганларга жазо сифатида меҳнат лагерига юборилиши маълум қилинди.

Шимолий Корея инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш иддаолари билан тез-тез кун тартибига чиқиб туради. Хорижликлар киришига истисно тариқасида рухсат берилган минтақалардан ташқари кириш тақиқланган ўлкада интернет ҳам чеклов билан фойдаланилади. Халқнинг яшаш тарзи двлат тарафидан белгилаб берилиши жаҳон ҳамжамиятига маълум бўлса ҳам социалист Пхеньян ҳукумати буларни рад этиб, одамлар ўз ихтиёрлари билан моддий ва маънавий эҳтиёжларини таъминланаётганларини айтоқда.


Бошқа мақолалар