- 2023-02-24
Ўрта Шарқдаги зиддиятлар учинчи жаҳон урушига айланиши мумкинми деган савол қайта-қайта такрорланаётган бир вақтда яна бир тўқнашув Афғонистон ва Покистон чегарасида юз берди.
Афғон нашрларида Хост вилоятининг Мандозай туманида икки ўлка чегарасида соат 19:00 да отишма юз берганлиги айтилмоқда.
Тўқнашув Афғонистон хавфсизлик кучлари чегарада назорат нуқтаси ўрнатиши сабабли келиб чиққан. Тўқнашувда оғир қуроллардан фойдаланилган.
Афғонистон расмий вакиллари томонидан бу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ берилмади. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларга кўра, шиддатли отишма рўй берган.
Афғонистондаги ҳозирги ҳукумат ҳам аввалги ҳукуматлардек икки ўлка орасидаги Дуранд чегарасини расмий чегара деб тан олмади. Бошқа тарафдан Покистон ўз ҳудудида юз берган терактларда Афғонистоннинг муҳим роль ўйнаганлигини айтмоқда.
Расмий Исломобод ўлкада ҳукуматга қарши урушаётган Покистон толибонларининг (ТТР) Афғонистонда жойлашганлигини ва афғон ҳукуматининг бу ташкилотга қарши чора кўрмаётганлигини айтмоқда. Афғонистон эса Покистоннинг иддаоларини рад этиб, қўшниларидаги муаммолар билан алоқаси йўқлигини билдирмоқда.
Афғонистон ва Покистон орасида чегара муаммолари давом этаётганда икки ўлка хавфсизлик кучлари ўртасида вақти-вақти билан ўлимга олиб келувчи тўқнашувлар юз бермоқда.