- 2016-02-12
Эронда пойтахт масаласи бўйича тортишувда янги пойтахтнинг Табриз бўлиши маълум қилинди.
Ярим расмий хабар сайти Ёш газетачилар клубининг хабарига кўра, Теҳрон депутати Заҳро Табибзода янги пойтахт бўлишга асосий номзодликка Табриз шаҳри лойиқ кўрилаётганини айтди.
Пойтахтни кўчириш бўйича режанинг бироз вақтдан бери мажлис кун тартибига қўйилганлигини ёдга солган Табибзода шахсан бу лойиҳага қарши эканлигини ифода этди.
Теҳрондан кўчишни ташвиқ этилиши, узоқ шаҳарларда иш ўринларини ташкиллаш пайида бўлган Табибзода янги пойтахт танланишини жуда янглиш эканлигини айтди.
Аҳоли зичлиги, йўл-қатнов қийинчилиги, ҳаво ва атроф-муҳит кирлиги, кўчиш ва зилзила хавотирлари сабабли пойтахтнинг Теҳрондан кўчирилиши расмий доираларда тортишувларга сабаб бўлмоқда.