- 2013-04-08
Эрон иқтисодиёти ривожланаётган ўлкалар гуруҳи БРИКСга аъзо бўлишга ариза берди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка кирувчи БРИКС гуруҳига қўшилиш ҳар иккала томонга ҳам фойдали бўлишини билдирди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Аргентина ҳам аъзолик учун ариза берганини маълум қилди. Сўнгги кунларда Европада хизмат сафарида бўлган Аргентина президенти Альберто Фернандес яна бир бор ўлкасининг БРИКСга қўшилишини исташини айтди.
Захарова “Telegram” орқали “Оқ уй дунёда яна нимани тақиқлашни, тўхтатишни ёки бузишни ўйлаётганида Аргентина ва Эрон БРИКСга қўшилишга ариза берди” деб ёзди.
Россия анчадан бери Осиё, Жанубий Америка ва Ўрта Шарқ билан яқин алоқалар ўрнатишга уриниб келмоқда. Лекин сўнгги вақтларда Европа, АҚШ ва бошқа ўлкаларнинг Украинага босиб кириши туфайли киритган санкцияларига қарши туришга кўп куч сарфламоқда.
БРИКС бу – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка давлатларидан ташкил топган иқтисодий коалициядир. Ташкилотга 2006 йили асос солинган.