- 2013-07-24
Чимкент ҳокими Ғабит Сиздикбеков яқин кунларда янги стадион қурилиши бошланишини ва қанча вақтда тугатилиши ҳақида гапирди.
Қозоғистоннинг футбол бўйича жорий чемпиони 35 минг ўринлик янги стадионда тўп суради. Аввалроқ Қозоғистондаги энг катта стадион қурилиши ҳақида Ақтўбе вилояти ҳокимияти ҳам гапирганди.
Чимкент ҳокимининг матбуот хизмати “Яқинда Сиздикбековнинг президентга ҳисоботи вақтида давлат раҳбари янги стадион қурилишини бошлаш ҳақида аниқ кўрсатма берди. Жорий йилда Бўзариқ посёлкасида 35 минг ўринлик стадион қурилиши бошланиши режалаштирилган. Қурилиш 2 йилда, яъни 2026 йил ўртасига битирилиши лозим” деб хабар берди.
Чимкентдаги янги стадион Қозоғистондаги энг катта стадионга айланиши мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу номга эга стадион “Астана Арена” бўлиб, у ўзига 30 минг одамни сиғдира олади.
Эслатиб ўтамиз, Чимкентнинг “Ўрдабоси” футбол жамоаси ўз тарихида илк бор Қозоғистон чемпиони бўлиб, чемпионлар лигасида тўп суриш ҳуқуқига эга бўлганди.