Чавеснинг жони узилди


  • 13 Март, 2013
  • 1123

Венесуэла давлати президенти Хуго Чавес вафот этди. Кубада узоқ вақт рак касаллигидан даволаниб, 18 февралда уйига қайтган Чавес нафас йўлларига қўйилган трубкалар сабабли гапиришга қийналарди.

Илк маротаба 2011 йил июнь ойида рак ташхиси қўйилган Чавес уч марта операция бўлиб, яна бу касаллик сабабли декабрь ойида тўртинчи маротаба операция столига ётганди.

Октябрь ойида ўтказилган сайловда учинчи бор давлат президентлигига сайланган Чавес хасталиги сабабли инаугурация маросимига қатнаша олмаганди.


Бошқа мақолалар