- 2020-05-30
Саудия Арабистондаги ҳаж ибодатини сайёҳлик ёки тижорий визалар билан амалга ошириш мумкин эмас. Саудия ҳаж визасидан бўлак сайёҳлик, ишчи, умра, тижорий каби визалар билан ноқонуний ҳаж ибодати қилмоқчи бўлганларга 10 минг риал (тахминан 1 миллион 200 минг тенге) жарима белгилаган.
Қозоғистон мусулмонлар бошқармасининг ҳаж ва умра хизматларига масъул ходими саёҳат ва тижорий визалар билан ҳаж ибодатини амалга ошириш ноқонуний эканлигини маълум қилиб “Лекин бунга қарамай баъзи кишилар ватандошларимизни алдаб бошқа визалар билан ҳажга олиб боришни ваъда қилишмоқда. Шуни билиш лозимки, ҳаж мавсумидан бошқа вақтларда Маккага саёҳат ёки ишчи визалари билан бориш мумкин. Лекин ҳаж ибодати учун бу каби визалар ўтмаслигини билиб олишимиз керак” деб гапирди.
Саудия Арабистон ички ишлар вазирлиги ҳам ҳаж визасидан бўлак сайёҳлик, тижорий, ишчи ва умра визалари каби бошқа визалар билан ҳаж ибодатини бажармоқчи бўлганларга 10 минг риал (1 миллион 200 минг тенге) жарима тайинланишини билдирди. Ноқонуний йўллар билан муқаддас жойларга келганлар ҳожилар Арафотда тайинланган тунаш жойлари ва бошқа хизматлардан ҳақлари бўлмаган ҳолда фойдаланиб, бировнинг ҳақини емоқда.